2050 йилга бориб Ўзбекистонда жорий сув танқислиги беш баробарга ошади

    Жорий йил 8 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси мутахассисларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ўтган икки ой давомида ҳудудларда ер ости чучук сувлардан фойдаланиш, дарёлар ўзанларида қум-шағал қазиш ишларининг ер ости чучук сувларга салбий таъсирини танқидий ўрганиб чиқиб қуйидагиларни аниқлади.

    1. Тошкент вилоятидан оқиб ўтган Чирчиқ дарёси Чирчиқ ер ости чучук сувлар конини доимий тўйинтириб туради. Ушбу конда 5 та ер ости гуруҳли ичимлик суви олиш иншоотларидан 3 таси (Қибрай, ВУ-1, Ниёзбош) дарё ўзанида жойлашган. Сувли қатлам тўртламчи давр ётқизиқларига тегишли бўлиб, қатламнинг қалинлиги 20-70 метр, Янгийўл ва Чиноз шаҳарлари атрофида 120-350 метрни ташкил қилади. Ичимлик суви таъминоти учун фойдаланилаётган мазкур иншоотлардаги қудуқларнинг чуқурлиги Тошкент шаҳригача бўлган ҳудудда 20-70 м, Янгийўл ва Чиноз шаҳарлари оралиғидаги ҳудудда 70-350 метрни ташкил этади. Ўрганиш давомида кузатув қудуқларидаги ер ости сув сатҳи 2-5 м ташкил қилиб, йил давомида тебраниши 1-3 метрни ташкил қилган.

    Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган «ВУ-1» сув олиш иншоотида, 180-сонли кузатиш қудуғида сув сатҳи пасайиши кузатилган.

    Маълумот учун: ўртача йиллик ер ости сув сатҳи 2014 йилда 2,15 м бўлган бўлса, ҳозирда 5,38 м бўлиб, 3,23 м сатҳ пасайганлиги аниқланган. Иншоот яқинида қум шағал карьерлари мавжудлиги ҳам сизот сувларининг 1-2 м пасайишига таъсир этган.

    2. Зарафшон дарёсининг мамлакатимизга кириб келиш нуқтаси –«Раватхўжа» тўғонидан Каттақўрғон шаҳригача бўлган оралиғида «Зарафшон дарёсининг ҳозирги ҳавзаси» ер ости сув кони жойлашган. Ушбу конга жами 16 та гуруҳли ер ости сув олиш иншоотлари боғланган бўлиб, шундан 4 таси (Чўпонота, Дагбид, Муртак, Дамхўжа) Зарафшон дарёси ўзанига жуда яқин жойлашган.

    Ўрганиш ишлари давомида ушбу иншоотларнинг кузатув қудуқларида ер ости сув сатҳи 4,6-10,8 м чуқурликда бўлиб, йил давомида мавсумий тебраниши 1,0-2,5 метрни ташкил қилганлиги аниқланган.

    «Дагбит» сув олиш иншооти 3-участкасининг қудуқларидан 5-6 метр масофада, дарё ўзанида 5-7 метр чуқурликгача қазиш ишлари бажарилган. Бу билан, сув олиш иншооти 1-санитар муҳофаза минтақаси (қатъий режим зонаси) талабларининг бузилишига йўл қўйилган.

    Эслатма: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 63 ва 64-бандига асосан хўжалик-ичимлик суви таъминоти ер усти ва ер ости манбалари санитария-муҳофаза зонаси биринчи минтақаси ҳудудида хўжалик-ичимлик суви таъминоти тизими асосий иншоотларидан ташқари қурилишнинг барча турлари тақиқланади, иккинчи минтақаси ҳудудида эса ўзан тубини чуқурлаш ишлари олиб бориш тақиқланади.

    I-санитар муҳофаза минтақасининг радиуси бурғи қудуғидан 50 метр этиб белгиланган, II-санитар муҳофаза минтақаси - сув оқимининг сув иншоотига бактериал ифлосланиш вақтини (400 кун) инобатга олиб, Чирчиқ дарёси бўйича 320-820 м, Зарафшон дарёси бўйича 700-2000 м оралиқда белгиланган.

    Шу билан бирга, дарё ўзанида ер ости сувли қатламларининг кўпроқ очилиши, 100-500 м радиусдаги ҳудудда, биринчи сувли қатлам – грунт сувлари сатҳининг 1-2 м пасайишига олиб келган. Аҳолининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатаётган қўлбола қудуқлар (качалка, ер ости қудуқлар)даги сув сатҳига таъсир этмоқда.

    Буни кейинги йилларда кузатилаётган иқлим ўзгаришининг Чирчиқ ва Зарафшон дарёлари сув сарфининг пасайишининг салбий таъсири билан изоҳланмоқда.

    Маълумот учун: «Ўзгидромет» хизматининг 2012-2021 йиллар оралиғида кузатувлар таҳлилига кўра, иқлим ўзгариши туфайли ёғингарчиликнинг кам бўлиши, айрим йилларда вегетация даврида қурғоқчилик рўй берган, Чорвоқ сув омборига (Чирчиқ дарёсига) ва Зарафшон дарёсига 2013-2014, 2018, 2020 ва 2021 йилларда меъёрдан 10-15% кам сув келиши кузатилган.

    Сув танқислиги, ўз навбатида, ичимлик суви танқислигига олиб келмоқда. Сўнгги 15 йил ичида аҳоли жон бошига йиллик сув ҳажми 3048 м3 дан 1589 м3 гача камайган. Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизмати кўрсатишга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.

    Жаҳон банкининг таҳлилий кўрсаткичларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистонда сувга бўлган талаб 59 куб км.дан 62-63 куб км гача ошади ва мавжуд сув ресурслари 57 куб км дан 52-53 куб км гача камаяди, бу эса жорий сув танқислигини (2 куб кмдан 11-12 куб кмгача) беш баробарга оширади.

    Ичимлик суви таъминотидан фойдаланишда асосий хавфлар чучук сувнинг ўткир тақчиллиги, фойдаланиш учун рақобат, унинг ифлосланиши, қурғоқчилик ва бошқалардан иборат эканлигидир.

    Гидрогеологик жиҳатдан ўрганиш натижасида қуйидагича хулоса қилинди:

    1. Қазиш ишлари давомида катта майдонларда ер ости сувли қатламларини очиш, теварак-атрофда, яъни 100-500 м радиусдаги ер ости грунт сувлари сатҳининг 1-2 метрга пасайишига олиб келади. Қазиш ишларида технологик регламент талабларига қатъий риоя қилиш лозим.

    2. Зарафшон дарёси бўйидаги «Дагбит сув олиш иншооти» 3-участкасининг I-санитар-муҳофаза минтақасида жойлашган ҳудудда қазиш ишларини тўхтатиш ва рекултивация қилиш лозим.

    3. Ер ости сув олиш иншоатларининг II-санитар-муҳофаза минтақасида жойлашган карьерлардаги қазиб олиш ишлари ер ости сувларининг (микробли) ифлосланишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу ҳудудларда қазиш ишларини чеклаш тавсия этилади.

    Мазкур гидрогеологик хулоса ишчи гуруҳга ва мутасадди вазирлик ва идораларга тақдим этилди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси билан биргаликда «Ўзбекгидрогеология» ДУК томонидан тақдим этилган хулосага асосан Зарафшон ва Чирчиқ дарёларининг ичимлик сув таъминотига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган участкаларда норуда материалларини қазиш ишларини олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ўрганилди.

    Ўрганиш натижасига кўра, Зарафшон дарёси ўзанида жойлашган «Дагбит» ичимлик сув олиш иншоотининг 3-участкасида норуда материалларини қазиш билан шуғулланувчи «Қоракўл Сторй Энгинеэринг» МЧЖнинг Давлат геология қўмитаси томонидан берилган 1 та лицензиясини бекор қилиш орқали фаолияти тўхтатилди, «Самарқанд Керамик» МЧЖларга қарашли 1 та лицензияли карьер фаолиятини тўхтатиш бўйича судга даво аризаси киритилди.

    Шунингдек, Зарафшон дарёси ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини берувчи «Оқдарё тош кони», «Зарафшон комплекси», «Зарафшон проприетй сервис», «Сам идеал строй», «Сам шоҳрух савдо», «Қамбаров Орзумурод Қамбар ўгли», «Течно стар буилдинг», «Мохли оқила», «Булунғур махсус» ҳамда «Энтер Энгинеэринг Пте Лтд» МЧЖлар билан тузилган 11 та, ФВВ «Махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси» билан тузилган 2 та ҳамда Тайлоқ ТЙФУК билан тузилган 2 та жами 15 та «Хавфсиз дарё» ДУКнинг шартномалари амал қилиш муддатлари тугаганлиги сабабли бекор қилинди.

    Чирчиқ дарёси ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини берувчи Махсус-муҳандислик қурилиш бошқармаси билан «Хавфсиз дарё» ДУК ўртасида тузилган 2 та шартномаларнинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли қазиш ишлари тўхтатилди.

    Чирчиқ дарёсидаги ВУ-1 ва «Ниёзбош» сув олиш иншоотининг санитария-муҳофаза зонаси II-минтақаси ҳудудида жойлашган Давлат геология қўмитасининг лицензияларига эга «ИНEРТ МАТEРИАЛЛАРИ», «НОВАТEК ИНВEСТ» «ҚУЙИЧИРЧИҚ БАЛИҚЧИ», «ШАҒАЛҚУМ», «БИНОКОР», «ЭВEРEСТ ОПТИМАЛ ПЛУС» МЧЖлар (6 та) ҳамда «Хавфсиз дарё» ДУКнинг шартномаларига асосан «Қибрай» ва «Ниёзбош» сув олиш иншоотининг санитария-муҳофаза зонаси ИИ-минтақаси ҳудудида ўзан тозалаш ишлари олиб бораётган «УНИВEРСАЛ CРАШEР», «ЭУРО СТОРЙ СТОНE», «БУЛЬДОЗЕР МИНИНГ», «ПРОМ СТОНE» МЧЖлар (4 та);

    Зарафшон дарёсидаги «Дамхўжа-3» сув олиш иншоотининг санитария-муҳофаза зонаси II-минтақаси ҳудудида «ЗАРАФШОН УНИВEРСАЛ ГРАНД» МЧЖ ва Иштихон тумани ЙФУК (3 та) қазиб олиш ишларини чеклаш ва босқичма-босқич тугатиш бўйича чора тадбирлар белгиланди.

    Анвар Мухамедалиев,

    «Ўзсувтаъъминот» АЖ бош мутахассиси.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates