22 апрель “Бутунжаҳон ер куни” деб эълон қилинган

    1970 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади.

    Ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини қаратиш мақсадида 1970 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади. Шу боис, БМТ Бош Ассамблеяси 22 апрель санасини “Бутунжаҳон ер куни” деб эълон қилиб, уни нишонлашга қарор қилди.

    22 апрель “Бутунжаҳон ер куни” муносабати билан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти Қарши филиали ҳамкорликда “Ер ёшлар келажаги” мавзусида 3 босқичли тадбир ўтказилди.

    1-босқичда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти Қарши филиали талабалари “Ер умумий уйимиз” шиори билан ердан тўғри ва унумли фойдаланишга доир расмлари билан иштирок этди. 2-босқичда ердан тўғри ва унумли фойдаланишга доир видео роликлари билан ва сўнгги 3-босқичда мазкур олий таълим муассасаси талабалари ўзларининг ғояларини мужассам этган макетлар билан иштирок этишди.

    Тадбирда фаол иштирок этган талабалар рағбатлантирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates