23 октябрь - Қор қоплони куни

    Ўзбекистонда қор қоплонининг сони 30−50 дан 80−120 гача баҳоланади.

    Бугун 23 октябрь - Қор қоплони куни(International Snow Leopard Day)! Илмий тилда илвирс деб аталувчи қор қоплон Халқаро Қизил китобига киритилган. У Ўзбекистоннинг Ғарбий Тьяншань, Ғарбий Помир-Олой тоғларида, шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ғарбий Сибирь, Жанубий Мўғулистон, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Непал ва Бутан каби давлатларда тарқалган.

    Қор қоплони (Panthera uncia) мушуксимонлар оиласига кирувчи йирик ёввойи сут эмизувчи бўлиб, асосан Шимолий ва Марказий Осиё ҳамда Ҳималай тоғларида яшайди. Қор қоплони Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ва у учрайдиган барча мамлакатларнинг Қизил китобларига киритилган бўлиб, йўқолиш хавфи юқори бўлган йиртқич ҳайвон сифатида баҳоланади. Ўзбекистонда бу ҳайвон яшайдиган ҳудудларнинг умумий майдони 10000 км² ёки глобал майдоннинг 0,36 фоизига тенг. Ўзбекистонда қор қоплонининг сони 30−50 дан 80−120 гача баҳоланади.

    Қор қоплонининг яшаши учун асосий хавфлар: яшаш жойларининг деградацияси, ўғринча овлаш, уй ҳайвонларига ҳамла қилгани учун қасос ўлароқ ҳайвонларни ўлдириш, илвирсни муҳофаза қилиш бўйича етарли бўлмаган чора-тадбирлар ва паст хабардорлик саналади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates