Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қўнғирот туман бўлими ва “Барсакелмес” давлат буюртма қўриқхонаси ҳамда туман ИИВ ходимлари билан биргаликда рейд тадбири ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбири давомида Қўнғирот тумани фуқаролари Т.Е. ва Т.Елар ноқонуний равишда 27 та қуён овлагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун жами 8 900 000 даъво ҳисобланди ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига тегишли ҳужжатлар таёрланиб ўтказилди.