3 миллион 244 минг долларга ковул экспорт қилинди

    Бизнес 30 сентябр 2020 6152

    Бир пайтлар эътибордан четда бўлган ва адирларда, чўл-биёбонларда ўсадиган ковул бугунга келиб илдизидан то баргигача шифобахш эканлиги ва унга талаб юқорилиги ҳеч кимга сир эмас.

    Аниқроғи, яқин йилларгача шундай хазинадан бехабар бўлиб келганмиз. Бугунги кунга келиб ковулдан фармацевтика, озиқ-овқат саноатида ва халқ табобатида кенг фойдаланилмоқда.

    Жиззах вилоят ҳудудида ҳозирги кунга қадар 12 та экспортёр корхоналар ковул экспорти билан шуғулланиб келмоқда.

    Бунда ковул гулкуртаклари териб келингач, махсус механизациялашган ускуналарда сараланади. Сўнгра ювилиб махсус идишларга солиниб, экспортга йўналтирилади.

    Жорий йилнинг 8 ойи давомида жами 3 миллион 244 минг доллар қийматидаги 1 909 тонна ковул «Жиззах» ТИФ божхона постида экспортга расмийлаштирилган.

    Ковул асосан Ғаллаорол, Зомин ва Шароф Рашидов туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан кўпроқ Туркия ва Испанияга экспорт қилинган, деб хабар беради давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates