3087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

    АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Аҳоли бандлиги, янги иш ўринларини яратишга қаратилган дастурлар ижроси устидан назорат ҳам кучайтирилди. Хусусан, ўтказилган ўрганишларда 31 минг 087 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.

    Бундан ташқари, 274 нафар ишчи — хизматчиларнинг кечиктирилган 966 млн сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди. Прокурорлар ташаббуси билан 311 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 4 минг 312 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

    Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 млрд. сўми талон – торож қилинганлиги аниқланиб, 34 та жиноят иши қўзғатилди.

    Тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган даврда тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 8 минг 257 нафарига «Тез ёрдам» тамойили асосида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

    Шундан 1 минг 509 нафарига 265 млрд сўм кредит, 238 нафарига 168 гектар ер майдони, 46 нафарига бино ажратилиши, 458 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 3 минг 759 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий кўмак берилди. Натижада, фаолият кўрсатмаётган 4 минг 432 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 3 мингдан ортиқ иш ўринлари йўқотилишининг олди олинди.

    Шунингдек, 6 минг 200 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 3 минг 100 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

    Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 1 минг 644 та муаммолар ижобий ҳал этилди.

    Кредит маблағлари талон – торожини олдини олиш, муаммога айланган кредит қарздорликларининг қайтарилишини таъминлаш ишлари устидан назорат янада кучайтирилди.

    Прокуратура органларининг аралашуви билан қарздорликларнинг 6,4 трлн. сўми амалда ундирилди, 5,7 трлн. сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди, 1,2 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.

    Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 1,5 трлн. сўми талон — торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 540 та жиноят ишлари қўзғатилди.

    Амалга оширилган тадбирлар натижасида жами 14,3 трлн. сўмлик ёки 54 фоиз муаммоли кредитлар қисқартирилди.

    Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш, талон-торож қилинишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

    Ўтган даврда ҳар бир қурилиш — таъмирлаш лойиҳаси прокуратура органларида ўрганилиб, янгидан бошланувчи 1 минг 268 та объект учун тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги 1,8 трлн. сўм (еки 22 фоиз) маблағ мақбуллаштирилиши орқали бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди.

    Шу билан бирга, қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 26,6 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 44,5 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликлар олди олинди.

    Олиб борилган назорат тадбирларида 32 та жиноят ишлари қўзғатилиб, давлатга етказилган 17,6 млрд. сўми зарар ундирилди.

    Аҳолининг коммунал хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис ташкилотларидан бўлган қарздорлигини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

    Натижада, бошқарув сервис корхоналарининг 299 млрд. сўмлик, иссиқлик корхоналарининг 249,2 млрд. сўмлик, ичимлик суви корхоналарининг 1 трлн. сўмлик қарздорликлари ундирилди.

    Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

    Кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллаларнинг 5 минг 763 тасида ёки 61 фоизида жиноят қайд этилмади, 2 минг 947 таси ёки 31,2 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.

    Тезкор — қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 6 минг 880 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 3 минг 324 нафар шахснинг ушланиши таъминланди.

    Суриштирув ва тергов органларининг 29 минг 448 нафар шахсга нисбатан 23 минг 439 та жиноят иши ўрганилиб, судларга юборилди;

    Бевосита прокуратура органлари томонидан:

    5 минг 504 нафар шахсга нисбатан 3 минг 563 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 1,5 трлн. сўмлик зарар ундирилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates