50 ёшдан кейин интернетдан фойдаланиш деменция хавфини камайтиради

    Нью-Йорк университети тадқиқотчилари кунига олти дақиқадан кўпроқ интернетдан фойдаланиш кекса одамларда деменция хавфини камайтиради, деган хулосага келишди.

    Тадқиқот 17 йил давомида деменция касаллигига чалинмаган 18 000 дан ортиқ америкаликлар ўртасида ўтказилди. Тажриба иштирокчилари 50 дан 65 ёшгача бўлган.

    Маълум бўлишича, интернетдан мунтазам фойдаланиш деменциянинг ривожланиш хавфини тахминан 50 фоизга камайтиради. Мазкур натижа инсоннинг таълим даражасига, жинсига ёки ирқига боғлиқ эмас, дейилади mir24.tv сайтида.

    Journal of the American Geriatrics Society (JAGS) маълумотларига кўра, кунига 10 дақиқадан икки соатгача интернетдан фойдаланганлар орасида деменцияга чалиниш хавфи энг паст кўрсаткичда бўлган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates