Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қабул қилинганди.
Қарорга мувофиқ, Aдлия вазирлиги юридик техникумларининг йўлланмага эга бўлган битирувчилари Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига якка тартибдаги суҳбат асосида 2-курсдан ўқишга кириш ҳуқуқи белгиланган.
2022 йили Aдлия вазирлиги юридик техникумларининг йўлланмани қўлга киритган 51 нафар битирувчиси суҳбат асосида Тошкент давлат юридик университети талабаси бўлди.
Маълумот учун, 2021 йилда 9 нафар ўқувчилар ТДЮУ талабаси бўлган. Жорий йилда мазкур кўрсаткич 6 бараварга ошди, деб ёзмоқда Adliya yangiliklari телеграм канали.