60 метр пастликка тушиб кетган йўловчининг аҳволи қандай?

    Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида жабрланган фуқарони пастликдан олиб чиқишди ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширишди.

    Кейинги пайтларда кўплаб автоҳалокатлар ҳақида эшитиб, ўлим ҳолатларидан қайғуга тушяпмиз. Аммо эҳтиётсизлик туфайли машина иштирокисиз ҳам Қамчиқ довонида жабрланиш ҳолати юз берди.Қандай қилиб дейсизми?

    Ogoh.uz расмий каналининг маълум қилишича, бугун, 24 июль куни соат 05:40да “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматига А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобиль йўлининг 234-километрида фуқаронинг пастликка тушиб кетгани тўғрисида хабар берилиб, ёрдам сўралган.

    Аниқланишича, “Тошкент-Водий” йўналишида тўхтаб турган “Нексия” русумли автомашина йўловчиси йўлнинг чекка қисмида эхтиётсизлиги сабабли тахминан 50-60 метр пастликка тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олган.

    Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида жабрланган фуқарони пастликдан олиб чиқишди ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширишди.

    Айни вақтда жабрланувчига Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонаси ходимлари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда унинг ахволи ўрта даражада деб баҳоланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates