6901 нафар битирувчи олтин ва кумуш медал олиши кутилмоқда…

    Таълим 25 май 2020 1889

    Жорий йилда, юртимизда жами 6901 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медалга даъвогар бўлмоқда. Улардан, 46 82 нафари олтин ва 2219 нафари эса кумуш медал соҳиби бўлиши кутилмоқда, -дейди халқ таълими вазирлиги вакили.

    Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида»ги низомига кўра, олтин медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфлари ҳамда академик лицейда барча фанлар бўйича якуний назорат, чорак, йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли, шунингдек, жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилиши белгиланган.

    Кумуш медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида ёки академик лицейда барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates