7 июнь – Бутунжаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги куни

    Дунёдаги барча мамлакат ҳукуматлари озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш учун имконлари борича куч ва маблағ сарф қилишига қарамасдан озиқ-овқат маҳсулотлари келтириб чиқарадиган касалликлар соғлиқни сақлаш тизимининг жиддий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 600 миллионга яқин одам жабрланади, 420 минг киши микроорганизмлар ёки кимёвий моддалар билан ифлосланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш туфайли вафот этади. Ачинарлиси, уларнинг 125 минг нафарини 5 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

    Мамлакатимизда 2024 йилнинг 1 чорагида 18 та овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунда 143 нафар фуқаро жабр кўрган.

    Таҳлиллар шуни кўрсатяптики, бундай ҳолатларнинг аксарияти уй шароитида тайёрланаётган консерва маҳсулотлари, ёввойи қўзиқорин истеъмол қилиш, кимёвий моддалардан заҳарланиш туфайли юз бермоқда.

    7 июнь санаси Бутунжаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги куни сифатида белгиланган. Жорий йилда ушбу сана “Озиқ-овқат хавфсизлиги: кутилмаган вазиятларга тайёрланинг!” шиори остида бўлиб ўтмоқда.

    Зулхумор Акбарова


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates