Al Jazeera: Исроилнинг Ғазодаги шифохонага берган зарбаси оқибатида янги туғилган чақалоқлар жароҳатланди

    Исроил қўшинлари Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагеридаги шифохонага зарба бериши оқибатида камида олти киши, жумладан, янги туғилган чақалоқлар жабрланди.

    Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.

    Унга кўра, Исроил армиясининг тиббиёт муассасасига ҳужуми оқибатида ходимлар болалар бўлимини эвакуация қилишга мажбур бўлди. “Исроил самолётлари ва дронларининг ҳужуми пайтида болалар бўлими бинолари, жумладан, инкубаторлар билан жиҳозланган палаталар зарар кўрди. Болалар ва янги туғилган чақалоқлар, шунингдек, шифохонанинг бир қатор ходимлари жароҳат олди”, деди “Камол Адван” шифохонаси ҳамширалар бўлими бошлиғи Ид Саббаҳ Al Jazeera телеканалига, ва у реанимация ускуналари ва инкубаторлар вайрон қилинганини таъкидлади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Исроил мудофаа кучларининг “Камол Адван” шифохонасига янги ҳужуми муносабати билан яна бир бор “отишмани зудлик билан тўхтатиш ва тинчлик ўрнатишга” чақирди, деб хабар беради tass.ru.

    “Ғазодаги шифохоналарга ҳужумлар давом этмоқда, беморлар зарар кўрмоқда, тиббиёт ва гуманитар ходимлар ҳаёт учун хавфли шароитларда ишлашда давом этмоқда. Одамларнинг ҳаёти зудлик билан ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишга боғлиқ”, деди ЖССТ раҳбари Х (аввалги Twitter) эълон қилган баёнотида.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates