Исроилнинг Ливанни ўққа тутиши оқибатида 70 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди

    Исроилнинг Ливандаги бомбардимонлари оқибатида ўнлаб тиббиёт ходимлари ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда ЖССТнинг Шарқий Ўрта ер денгизи фавқулодда вазиятлар бўйича директори Рик Бреннар Қатардаги матбуот анжуманида маълум қилди.

    “Ливандаги вазиятни фавқулодда ҳолат деб таърифлаш мумкин, олтита шифохона ишини тўлиқ, бештаси қисман тўхтатди. Исроил ҳарбийлари тиббиёт муассасаларига 23 марта ҳужум уюштирди – 70 тиббиёт ходими ҳалок бўлди”, деди у.

    Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можаро 2023 йил октябрь ойида Ливан ҳаракати ҲАМАСни қўллаб-қувватлаш учун яҳудий давлатини ўққа тута бошлаганида кескинлашди. Мамлакат шимолий вилоятларнинг ўн минглаб аҳолисини эвакуация қилишга мажбур бўлишди.

    23 сентябрдан бери ЦАХАЛ “Ҳизбуллоҳ” нишонларини оммавий бомбардимон қилмоқда, бунда ҳаракат етакчилари, жумладан, Бош котиб Ҳасан Насрулло ва унинг эҳтимолий ворислари ҳалок бўлди. 1 октябрь куни Исроил армияси қуруқликдаги операцияни бошлади, деб хабар беради ria.ru.

    Исроилда ҳарбий кампаниянинг асосий мақсади шимолий ҳудудлар аҳолисининг қайтиши учун шароит яратишдир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates