Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда 464 минг тонна калава ип экспорт қилинган.
Ўзбекистон 9 ойда 51 та хорижий давлатларга қиймати 1,2 миллиад долларга тенг калава ип сотган. Улар орасида 500 миллион долларлик калава импорт қилган Хитой, Туркия (282 миллион доллар) ва Россия (220 миллион доллар) пешқадамлик қиляпти.
Калава ип экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 135 минг тоннага ошган.









