9 ойда Божхона қўмитаси томонидан қанча қурол ва ўқ-дорилар ушлаб қолингани маълум бўлди

    Шу йилнинг 21 октябр куни Божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятининг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

    Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

    Йиғилишда маълум қилинишича, ўтган 9 ой мобайнида Божхона органлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 59 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари ҳамда 34 та қурол, 1 187 та ўқ-дорилар ушлаб қолинган.

    Шунингдек, ҳисобот даврида хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида 757 млрд. сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Чегарада импорт товарлари устидан божхона кўриклари самарадорлиги ошиб, 356 млрд сўмлик ноқонуний товарлар далилий ашё сифатида олинган.

    Ўтган 9 ой давомида расмийлаштирилган 754 мингта божхона юк декларацияларининг 15 фоизи инсон омилисиз автоматик равишда расмийлаштирилди, экспортда бу кўрсаткич 41 фоизга етди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates