Бухоро аэропортида қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди

    Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ва Авиация хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида юртимиз ҳудудидан қадимий тангаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

    Мазкур ҳолатда, “Бухоро – Внуково” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетаётган фуқаро Республикамиз ҳудудидан маданий мерос ашёларини яширинча олиб чиқишга уринган вақтида божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

    Натижада, жами 22 дона қадимий тангалар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур тангалар ХХ асрда зарб этилган бўлиб, улар Россия империяси ҳамда Совет Иттифоқи даврига оидлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, баъзи тангалар Австрия-Венгрия ёки Германия империясига тегишли бўлиши ҳам мумкин.

    Ҳозирда ушбу нумизматика ашёлари қадимийлик даражасини аниқлаш ва тарихий аҳамиятини баҳолаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармасига бадиий экспертизадан ўтказиш мақсадида тақдим этилди.

    Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates