Сурхондарёда 10 млрд сўмлик сигарет йўқ қилинди. Бу божхона тарихидаги рекорд кўрсаткич

    Мазкур сигаретлар хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, республика ҳудудига олиб кирилган вақтда аллақачон уларнинг яроқлилик муддати ҳам ўтиб кетган экан.

    Термиз туманидаги корхоналардан бирида салкам 750 минг қути сигаретлар махсус ускуналарда майдалаб, парчалаш йўли билан йўқ қилинди.

    Барчанинг кўз ўнгида йўқ қилинган 749 900 қути сигаретлар муқаддам бир гуруҳ фуқаролар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб кирилаётган вақтда аниқланган эди.

    Қиймати 10,2 млрд сўмни ташкил қилувчи мазкур сигаретлар хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, республика ҳудудига олиб кирилган вақтда аллақачон уларнинг яроқлилик муддати ҳам ўтиб кетган экан.

    Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан мазкур ҳолатда айбдор деб топилган шахс 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган сигаретларнинг эса йўқ қилиниши белгиланди.

    Таъкидлаш жоизки, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 2023-2024 йиллар давомида аниқланган 117 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 55,5 млрд сўмлик 3,2 млн қути тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates