90 ўринли электросамолёт бир марта қувватлантирилгач, 1000 километр масофани босиб ўтади

    Нидерландиянинг Elysian стартапи тўлиқ электр воситасида ҳаракатланувчи тизимга эга кўп ўриндиқли самолётни ишлаб чиқиш учун Panta Holdings компаниясидан 10 миллион доллар сармоя олди.

    Ҳозирча бу фақат лойиҳа бўлиб, унинг имкониятлари назарий ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган. Бироқ, лойиҳа муаллифлари 2033 йилгача ишлайдиган прототипни яратишга қодирлигига ишончлари комил.

    Elysian ишлаб чиқувчилари фикрига кўра, уларнинг транспорт воситасидаги 360 Вт⋅с /кг сиғимли аккумуляторлар бир марта қувватлантирилгач, 800 километр масофани босиб ўта олади. Бугунги кунда 500 Вт⋅с /кг қувватга эга версиялар аллақачон мавжуд бўлиб, улар масофани 1000 километрга оширади, шундан сўнг самолёт дунёдаги барча тижорат рейсларининг қарийб ярмига хизмат кўрсатишга давогар бўла олади. Бу илм-фан соҳасида инқилоб бўлиши ва электр технологияси жуда оғир ва учиш учун ноқулай деган қарашларга чек қўйиши керак.

    Тузилишига кўра, Elysian самолёти ўтган асрнинг ўрталарида энергия самарадорлиги пастлиги билан ажралиб турадиган тор корпусли самолётларни эслатади. Унинг узун ва учи эгри кенг қанотлари бор, батареялар ва шассилар қанотлар ичида жойлашган бўлиб, бу самолёт корпусининг оғирлигини 15 фоизга тежайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай самолётни ишлаб чиқиш учун 10 миллион доллар етарли эмас, бунинг учун миллиардлаб доллар ва йиллар керак бўлади.

    Elysian учун асосий муаммо – замонавий аэропортларда бундай ҳажмдаги батареяларни тезда қувватлантириш учун инфратузилма ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш хизматининг йўқлиги. Шунингдек, самолётга оғир юкни кўтаришга, узоқ муддат давомида ҳаракатланишга, совуқ об-ҳаво шароитига бардош бера оладиган махсус батареялар керак бўлади, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates