Абдулазиз Комилов Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди

    2021 йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашингтон шаҳрида Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Давлат департаменти раҳбари Ўзбекистон-Америка муносабатлари узоқ тадрижий йўлни босиб ўтганлиги ва ҳозирда ўз тараққиётининг чўққисига чиққанлиги тўғрисидаги фикрни билдирди. Энтони Блинкен икки томонлама ҳамкорлик кенгаяётганлигини ва борган сари мустаҳкамланаётганлигини эътироф этди. Шу билан бирга томонлар стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш учун улкан салоҳият борлигини таъкидлади.

    Давлат котиби Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини, жумладан, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ютуқлар ва демократик ўзгаришларни қўллаб-қувватлади.

    Давлат департаменти раҳбари минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги Ўзбекистон ташаббусларини юқори баҳолади. «C5+1» шакли доирасидаги минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Америка томони Афғонистон Ислом Республикасида мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка эришиш, минтақавий боғлиқликни жумладан Афғонистон билан яқин сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик қилиш орқали кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди ва бу Марказий ва Жанубий Осиё маконининг тараққиёти ҳамда ўсишини таъминлаш мақсадларига хизмат қилишини айтиб ўтди.

    Суҳбат якунида Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари АҚШ Давлат котибини жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга таклиф этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates