Абдулазиз Комилов ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директорини қабул қилди

    2022 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1 январдан Тошкент шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори вазифасини лавозимига тайинланган Руслан Мирзаевни қабул қилди.

    Вазир Р.Мирзаевни лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Ўзбекистон томони ШҲТнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминлаш бўйича асосий органи ҳисобланган МАТТ фаолиятига муҳим аҳамият қаратишини таъкидлади.

    Учрашувда ШҲТ МАТТ доирасида ҳамкорликнинг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражаларда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates