Абдулазиз Комилов «Толибон» ҳукумати юритаётган сиёсат ҳақида гапирди

    Сиёсат 29 октябр 2021 2414

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Россия 24» каналига берган интервьюсида «Толибон» ҳукумати ҳақида фикр билдириб ўтди.

    Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар берди.

    Маълум бўлишича, вазир Афғонистон минтақавий оила ва халқаро ҳамжамиятнинг бир қисми бўлишга лойиқлигини таъкидлаб ўтган.

    «Реалликни англаган ҳолда Афғонистон янги ҳукумати ҳақиқатан ҳам минтақавий ва кенгроқ халқаро ҳамжамиятга қўшилиш ниятида. Бугун ‘Толибон’ ҳаракати ижобий ўзгаришларни амалга оширишга тайёрлигини билдирмоқда.

    Аниқ бир мисол келтираман: Ўзбекистон чегарасига туташ Балх вилоятига қилган сафаримизнинг эртасига у ердаги барча қизлар мактабга чиқди. Бошқа вилоятлар ҳам шунга эргашди. ‘Толибон’ аёлларни таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда иш билан таъминлашга ваъда бермоқда», — дейди ташқи ишлар вазири.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates