Абдулла Авлоний қабри қаерда?

    Биласизми? 10 декабр 2021 2675

    «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур.» Ушбу кенг маъноли ибратли сўзлар кириб бормаган таълим даргоҳи, Авлонийни ўқимаган, билмаган зиёли, педагог юртимизда топилмаса керак.

    Илмий ишимни бошлашдан олдин, ўз олдимга Абдулла Авлонийнинг қабрини зиёрат қилишни мақсад қилиб,(узоқ йиллик таълим соҳасида олиб бораётган фаолиятим сабаб, пойтахтга кўп бора ташриф буюрганимга қарамай, шу кунгача, адибнинг қабрини зиёрат қилмаганимга ўзимдан уялдим.) «Боткина» қабристонига бордим. Қабристон мутасаддиларидан бобомизнинг қабри қаерда эканлигини сўраганимда, улардан, 2019 йилда, адибнинг авлодлари ташаббуси билан, Авлоний қабри, Чиғатой қабристонига кўчирилганлиги ҳақидаги маълумотни олдим.

    Сизда савол туғилиши мумкин. Авлонийнинг қабри нима учун насроний, бошқа дин ва ўзга миллат одамлари дафн этилган мозорда? Сабаби ўша даврда илм-фан, маданият, адабиёт ва давлат арбоблари, коммунистик партия аъзолари, миллатидан қатъий назар, ушбу мозорда дафн этилган. Авлоний ҳам ўз замонасининг йирик давлат арбоблари орасида бўлгани учун ҳам ўша ерга кўмилган.

    Ҳозирги кунда маърифатпарвар, журналист, давлат ва жамоат арбоби, биринчи педагог, биринчи мактаб асосчиси, Абдулла Авлонийнинг қабри, унинг авлодлари ташаббуси билан, Чиғатой қабристонига кўчирилган ва шу ердан мангу қўним топган.

    Даврон Акбаров.

    «Авлоний номли халқ таълими муаммоларини ўрганиш

    ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институти» магистранти.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates