Бош мия ҳақида нималар биласиз?

    Ҳа, инсон ақли, тафаккури табиатнинг ҳалигача тўлиқ очилмаган жумбоғи саналади ва олимлар кунма-кун унинг хусусиятлари, жиҳатларини ўрганишда давом этмоқда. Шу боис инсон мияси борасида кўплаб қизиқарли факт ва даллиларни билиб оламиз. Шу пайтгача билганларимиз эса инсон саломатлигини асраш учун фойдаланимоқда.

    Мия инсон танасининг 2 фоизинигина ташкил этади, аммо тана қувватининг 17 % ни ва организ учун керакли жами кислороднинг 20% фоизини сарфлайди.

    Мия ҳужайралари кўп энергия талаб қилади, шу сабабли марказий асаб тизими ҳужайраларининг етарли даражада кислород билан таъминланмаслиги турли неврологик хасталиклар ривожланиши ва марказий асаб тизими фаолияти бузилишларини келтириб чиқариши мумкин.

    Унинг 73 фоизи сувдан иборат. Бир ярим соат мобайнида фаол тер ажралиб чиқиши мия ҳамжмини камайтиради, қаритади ҳам. Унда атиги 2 фоиз суюқлик камайиб кетиши эътибор сусайиши ва хотира бузилишини кучайтириш учун етарли бўларкан.

    Тасаввур қилинг: мия 100 миллиард нейрон толаларидан иборат, унинг хотирасига эса 1000 (бир минг) террабайт маълумот сиғиши мумкин.

    Бош мия нейрон алоқалари узунлиги 1 миллион километрдан узун бўлиб, бу Ойдан Ергача бўлган масофанинг деярли уч баробаридан ҳам кўп.

    Ўзимизга нотаниш бўлган фаолият билан шуғулланиш мия учун энг яхши машқ саналади.

    Мияни инсон мушакларига қиёслаш мумкин, уни мунтазам шуғуллантириб туриш лозим.

    Мия ҳажми ( ўлчами) ақлий қобилиятга таъсир кўрсатмайди.

    Нерв импульслариниг тарқалиш тезлиги соатига 228 километрни ташкил қилади, кексаликда бу тахминан 15 фоизга пасайиб кетади.

    Мия ухламайди, у электр қуввати ишлаб чиқаради. Биз ухлаганимизда мия кундузги тажрибаларни филтрлайди, унинг аҳамиятини баҳолайди, сўнг керакли маълумотларни қисқа хотирадан узоқ сақланувчи хотирага жўнатади.

    Яна бир хусусияти мия оғриқни сезмайди.

    Стресс мия архитектураси ва имкониятлари ўзгаришига олиб келади.

    Эркак нутқини енгил қабул қилади. Унга оид асосий фактлардан бири – мия меҳнаткаш. Унинг ҳар бир майда қисми тўхтовсиз ишлаб туриши керак, акс ҳолда кераксизлик, бекорчиликдан ўлади. Мия фаолияти доим ишлашини таъминлаб туриш учун ресурсларни сарфлаш организга фойдасиз (кераксиз).

    Кўриш – бош мия ишининг ажралмас қисми. Кўриш қобилияти ҳолатига доим эътибор қаратиш керак. Узоқ вақт ишлаганда вақти-вақти билан танаффус қилиш, кўз учун машқлар бажариш талаб этилади.

    Доимий равишда кўрикдан ўтиш бош миянинг у ёки бу хасталиги ривожланишини аниқлашга ва ўз вақтида унинг олдини олишга ёрдам беради, деб хабар берди rkob.ru.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates