Унинг таъкидлашича, телефон рақамига бир нечта хусусий университетлардан «ўқишга кирдингиз» деган СМС хабарлар келган. «Хабарда ҳаттоки исмимни ҳам ёзишган. Бундай хабарларни сиз ҳам олган бўлсангиз керак. Барча хабарлар мй.узбмб.уз сайтидан абитуриент сифатида рўйхатдан ўтган рақамимга келяпти.
Демак, менинг телефон рақамим ва бошқа шахсий маълумотларим учинчи шахслар қўлига бориб тушган. Бўлиб ҳам битта университетда эмас, бир нечтасида бундай маълумот бор. Вазият жиддий ва қўрқинчли», дейди блогер.
Хушнудбек Худойбердиев ўзининг икки тахминини билдиради:
1) Ёки уддабурон хакерлар UzBMB сайтини бузиб киришган ва абитуриентларнинг шахсий маълумотларини ўзлаштиришган ҳамда уни кўчада пулламоқда;
2) Ёки сайт бузилмаган, аммо UzBMBдаги қайсидир ходимларнинг ўзи абитуриентларнинг шахсий маълумотларини кўчада пулламоқда.
«Шахсан мен 1-вариантга унча ишонмайман, 2-вариант ҳақиқатга яқинроқ. Иккаласидан қайси бири бўлишидан қатъи назар, киберхавфсизликка масъул органлар албатта буни ўрганиши шарт. Ахир давлат ташкилотининг базасидан шахсий маълумотлар сизиб чиқиши ҳазил нарса эмас.
Менинг ўзим тегишли органларга номимдан расман ариза ҳам юбориб қўяман, албатта. Бунинг тагига етишимиз керак», қайд этади у.