Ушбу СИ агентлар оддий чат-ботлар эмас — улар 15 дан ортиқ тилда, жумладан, испан, хитой, ҳамда аморат арабча каби маҳаллий диалектларда табиий ва ҳиссий мулоқот қила олади.
Агентлар шифокорлар ва беморлар ўртасида реал вақтда мулоқот қилиш, қабулга ёзилиш, соғлиқ бўйича маслаҳат бериш, хавфни баҳолаш ва кузатув каби вазифаларни бажаради.
Улар онкология, кардиология, ортопедия ва неврология соҳаларида клиник ва маъмурий ишларни енгиллаштиради.
Burjeel'нинг веб-сайти, иловаси ва call-марказларига интеграция қилинган бу AI агентлар кўплаб платформада фаол, қулай ва тезкор хизмат кўрсатади.
Polaris 3.0 платформасига асосланган технология 1.85 миллион реал бемор мулоқотлари орқали синовдан ўтказилди ва 99.38% клиник аниқлик ва 8.95/10 бемор розилиги билан юқори самарадорлик кўрсатди.
Munjal Shah (Hippocratic AI): “Биз яратган AI агентлар беморлар билан меҳрибон ва самарали мулоқот қилиш учун мўлжалланган”.









