Нодирбек очколар тенг бўлишига қарамасдан, қўшимча кўрсаткичларга кўра чемпионликни қўлга киритди. У Абу-Даби Мастерс турнирида бирор маротаба мағлубиятга учрамаган ҳолда, 9 турдан 7 очко тўплади. Яқуббоев ғолиблик билан биргаликда 30000 АҚШ долларини ҳам ўзиники қилиб олди.
Яна бир юртдошимиз Шамсиддин Воҳидов ҳам 7 очко тўплаган бўлсада, қўшимча натижалар бўйича 3-ўрин ҳамда 8000 АҚШ доллари пул мукофотини қўлга киритди.