Истанбулдаги ўзбекистонликлар ўзбек болалари учун Туркиядаги мактаблар рекламасидан огоҳлантирилди

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатлар номи остидаги ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқалмоқда.

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мазкур реклама юзасидан огоҳлантириш билан чиқди.

    "Бу мактабларда хорижий тиллар, робототехника, диний билимлар, информатика ва жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилиши эълон қилинмоқда.

    Ушбу ўқув юртларидаги диний дарслар Аҳли сунна ақидаси асосида эканлиги таъкидланишига қарамай, айрим ўқитувчилардаги мўътадил исломга зид эътиқодий қарашларнинг таълим олувчиларга сингдирилиши келгусида жамиятимизда ақидавий зиддиятларни юзага келтириши мумкин.

    Шундан келиб чиққан ҳолда ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишларини сўраймиз", дейилади огоҳлантиришда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates