Қашқадарёда каналлар Хитой компанияси билан ҳамкорликда бетонлаштирилади

    Бугун Хитойнинг “CITIC Construction” ва “China CAMC Engineering” компаниялари томонидан вилоятдаги 26 та (319,9 км) каналларни бетонлаштириш бўйича ишлар Косон тумани ҳудудидан бошланди.

    Ҳозирги кунда вилоят бўйича 9 та каналларни бетонлаш бўйича республика бюджетидан ажратилган 100 млрд. сўм маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди, 50,6 км каналлар бетонлаштирилди, 28,3 км қисми реконструкция қилинди ҳамда 7 та каналда режадаги ишлар якунланди.

    Ўз навбатида агрокластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан 857 км ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилди.

    Бугун Хитойнинг “CITIC Construction” ва “China CAMC Engineering” компаниялари томонидан вилоятдаги 26 та (319,9 км) каналларни бетонлаштириш бўйича ишлар Косон тумани ҳудудидан бошланди. Яъни, воҳамиздаги 331 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш учун 11 та тумандан оқиб ўтувчи 26 та, 319,9 км каналлар бетонланади.

    Маълумот учун, лойиҳани амалга оширилиши натижасида Касби, Китоб, Косон, Кўкдала, Миришкор, Муборак, Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор, Қамаши ва Қарши туманларидаги 331 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшиланади ҳамда йилига ўртача 450 млн. куб метр сув ва 81 млн. кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилади.

    Лойиҳага старт бериш тадбирида Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates