Адаптив спорт турларини ривожлантириш дастури тасдиқланди

    2024 йил 15 декабрдан ногиронлиги бўлган шахслар давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул шуғулланиши учун йўлланма берилади.

    Президентнинг 08.11.2024 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-389-сонли қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан 2024 йил 15 декабрдан бошлаб спорт билан шуғулланишни истаган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатига кўра, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул спорт билан шуғулланиш учун йўлланма берилиши белгиланди.

    Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва "Мурувват" интернат уйларида 2025-2026 йилларда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек спорт тўгаракларини ташкил этиш режалаштирилган.

    Ҳужжатга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:

    • Ўзбекистон адаптив спорт турлари Ассоциациясининг ҳудудий бўлимлари;
    • Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

    Адаптив спорт турлари Ассоциациясининг асосий вазифалари:

    • адаптив спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш;
    • адаптив спорт турлари бўйича ННТлар ва давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш;
    • адаптив спорт турлари бўйича иқтидорли спортчиларни аниқлаш, саралаш, танлаб олиш ва уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;
    • давлат спорт-таълим муассасалари спорт инфратузилмаси объектларининг моддий-техник базасини яратишда иштирок этиш ва концепциялар ҳамда бошқа лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
    • адаптив спорт турлари бўйича мураббийлар, услубчи-йўриқчилар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва касбий ривожлантиришнинг замонавий ва самарали тизимини жорий этиш ва бошқалар.

    2025 йил 1 февралдан бошлаб паралимпия спорт турлари, карлар спорти, кўриш қобилияти бузилган шахслар спорти, махсус олимпиада спорт турлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланадиган бошқа спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари йўлга қўйилади. Курслар якунида 4 йил давомида амал қиладиган малака сертификати берилади.

    Ногиронлиги бўлган шахслар ЯИДХП мобил иловаси орқали жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини, шунингдек адаптив спорт турлари бўйича гуруҳлар ташкил этилган спорт мактабларини танлаш имкониятига эга бўладилар.

    Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

    • Адаптив спорт турларини ривожлантириш ва жисмоний реабилитация тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
    • Сурдлимпия, Махсус олимпия, IBCA Жаҳон ўйинлари, Сурдосиё ва Океания ўйинлари, Махсус олимпия Европа ёзги ўйинлари, Ампутантлар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган мураббийларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари.е:
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates