Аҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юклайдиган ҳужжатлар ёзилишидан олдин баҳоланади

    Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза тадбирлари натижаси 243 та қонунчилик ҳужжатида амалда ўз аҳамиятини йўқотган ва амалга ошириш механизмларига эга бўлмаган 350 та норма ва ҳуқуқий бўшлиқлар аниқланган эди.

    Қабул қилинган «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони билан қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, норма ижодкорлиги ва қонунчилик тизимида қатор янгиликлар белгилаб берилди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг 183 та ҳужжат ва нормалари бекор қилиниб, қонунчиликни тартибга солиш юки камайтирилди.

    Фармон билан тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг (ТСТБ) янги тартиби жорий этилиб, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда ва уларнинг таъсирини баҳолашда илмий ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар кенг жалб этилиши, қонун лойиҳалари бўйича мажбурий тартибда илмий-тадқиқот муассасаларининг хулосаси олиниши белгиланди.

    Жорий йил 1 октябрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорларга бевосита таъсир кўрсатадиган, уларга мажбурият юклайдиган, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқача чекловларни белгилайдиган ҳужжатлар икки босқичда ТСТБдан ўтказиладиган бўлди.

    Бунда ҳужжат лойиҳаси ёзилишидан олдин соддалаштирилган тартибда баҳолашдан ўтказилади ва Адлия вазирлигининг хулосаси олинади.

    Соддалаштирилган баҳолаш натижаси бўйича иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилган лойиҳалар кенгайтирилган тартибда иккинчи маротаба баҳолашга қаратилади. Соғлом рақобат муҳитини ҳимоялаш мақсадида бундай тартиб бизнесга ҳар қандай имтиёз, преференция ёки енгиллик беришни назарда тутувчи лойиҳаларга ҳам тадбир этилади.

    Шу билан бирга, Фармон билан қабул қилинган ҳужжатларнинг ижро ҳолатини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилмоқда.

    Хусусан, ҳужжат қабул қилингач унинг ижроси ҳар йили кузатиб борилади ва мониторинг натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.

    Бу орқали аҳоли ва бизнес учун юзага келадиган ортиқча ва асоссиз харажатлар, маъмурий тўсиқларнинг олди олинади. Амалдаги самарасини бермайдиган, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган имтиёз ва преференциялар натижасида юзага келадиган давлат бюджети йўқотишлари сезиларли қисқаришига эришилади.

    Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates