Aдлия вазири Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси раҳбарияти билан учрашди

    Жорий йил 31 майда Гаага шаҳрида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Бош котиби Кристоф Бернаскони билан учрашди.

    Учрашув Ўзбекистон делегациясининг Бутунжаҳон одил судлов форумида иштирок этиш учун Гаагага (Нидерландия) ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

    Маълумот учун: Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК) – 1893 йилда халқаро хусусий ҳуқуқ «нормаларини изчиллик билан унификация қилиш»га кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 2020 йил март ойида расман аъзо бўлган.

    Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган мазкур ташкилот конвенцияларини амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ХХҲГК доирасидаги учта конвенция: 1954 йилги Фуқаролик процесси масалалари бўйича конвенция, 1961 йилги чет эл расмий ҳужжатларини легаллаштириш талабини бекор қиладиган конвенция ва 1980 йилги Халқаро болаларни ўғирлашнинг фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисидаги конвенция иштирокчиси ҳисобланади.

    Учрашув давомида адлия вазири Р.Давлетов, Ўзбекистоннинг Гаага конференцияси аъзоси эканлиги – бу мамлакатимиздаги кенг кўламли ўзгаришлар самараси натижаси бўлиб, халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соддалаштирилишига олиб келганини таъкидлади.

    Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг мазкур халқаро ташкилотда тўлақонли аъзо сифатидаги фаолияти, ишлаб чиқилаётган халқаро ҳужжатларда миллий манфаатларни акс эттириш имконини беряпти.

    Шу маънода Р.Давлетов миграциянинг жадал суръатлар билан ўсиб бораётгани, турли соҳаларда фуқаролик-ҳуқуқий низолар сонининг кўпайиши, ўз-ўзидан зудлик билан ечим топиш заруратини келтириб чиқараётганига эътибор қаратди.

    Ваколатли органларнинг тезкор ва самарали ҳамкорлигига кўпгина инсонлар тақдири боғлиқ. Шу муносабат билан Гаага конференцияси билан халқаро ҳуқуқий ёрдам соҳасида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги билдирилди.

    Ўз навбатида, Гаага конференцияси Бош котиби Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. К. Бернаскони Ўзбекистонга ташрифлари чоғида ҳаётнинг барча жабҳалари жадал ривожланишига гувоҳ бўлганини таъкидлади.

    Бош котиб ХХҲГКнинг халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини унификация қилиш бўйича тавсиялари амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз аксини топаётгани, бу эса Ўзбекистон раҳбариятининг ҳуқуқ тизимини жаҳон стандартларини мувофиқ янада ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлиги ва истагидан далолат беришини қўшимча қилди.

    Учрашув сўнггида томонлар вазирликнинг ХХҲГК билан халқаро хусусий ҳуқуқ устувор йўналишларни белгилаш ва ривожлантириш, конвенцияларни келгусида ратификация қилиш ва самарали имплементация қилишга қаратилган ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги тўғрисида якдил фикр билдирди, деб хабар беради Aдлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates