Унга кўра, фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.
Адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан статистик маълумотлар “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адвокатлик тузилмаси жойлашган жойдаги Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига биринчи ҳисобот даври учун 10 июлгача, иккинчи ҳисобот даври учун келгуси йилнинг 10 январгача тақдим этилади.
Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққан тақдирда, унинг адвокатлик тузилмасидан чиққунига қадар амалга оширилган фаолиятига оид статистик маълумотлар тақдим этилиши керак.
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан cтатистик маълумотлар Тизим орқали автоматик равишда умумлаштирилади ва ҳар бир ҳисобот даври якунлангандан сўнг келгуси ойнинг 15 санасидан кечиктирмай Адвокатлар палатасига юборилади.