Рақобат қўмитаси “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни жаримага тортди

    Тошкент шаҳрида жойлашган реклама мониторларида, шунингдек, интернет платформасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан тақдим этилган кредитлар ҳақидаги маълумотларда қарз шартлари тўлиқ ва аниқ кўрсатилмаган.

    Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

    Аниқланишича, “Бизнесга 1,5 миллиард, йиллик 17,5 фоиз” ва “От 17 процент годовых, ипотека на квартиру в новостройке” каби мазмунидаги рекламаларда кредитнинг муҳим шартлари, шу жумладан, фоиз ставкаларининг аниқ шарти, тўлов муддати ва бошқа талаблар қайд этилмаган.

    Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

    Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates