«Аэрофлот» Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

    Транспорт 6 май 2022 1761

    «Аэрофлот» авиакомпанияси 20 майдан бошлаб Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди. Шу билан бирга, 21 майдан бошлаб Россиянинг Сочидан Тошкентга парвозлари бекор қилинади.

    Аэрофлот Москвадан (Шереметьево) Ўзбекистон пойтахти Тошкентга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Кунлик рейслар кенг фюзеляжли Airbus А330 самолётларида амалга оширилади. Парвозларнинг бошланиши 20 майга белгиланган, деб хабар беради ТАСС.

    «Аэрофлот» нинг Москвадан тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйилиши муносабати билан 21 майдан бошлаб «Россия» авиакомпанияси томонидан Сочидан Тошкентга парвозлар бекор қилинди. Йўловчилар Москвадан рейсларга қайта рўйхатдан ўтади.

    Эндиликда Аэрофлот Москвадан Урганч, Бухоро ва Самарқандга парвозларни амалга оширади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates