«Афросиёб»нинг янги ҳаракат таркиби Тошкентга етказилди

    Транспорт 25 июл 2021 1140

    Жорий йил июль ойи бошида Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Афросиёб»нинг янги поезди Испаниянинг Билбао шаҳридан Тошкентга жўнатилди.

    Дастлаб, янги поезд махсус юк кемада 4 000 километр масофани босиб ўтиб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етказилди. У ерда ҳаракат таркибининг барча вагон ва локомотивлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилганидан сўнг, 20 июлда темир йўл орқали Ўзбекистонга жўнатилди. Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ҳудудларидан яна 4 200 километр масофани босиб ўтиб, ниҳоят 24 июлда кечки пайт Тошкентга етказилди.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу русумдаги поезд Ўзбекистонда бешинчи поезд ҳисобланади. Жорий йил якунига қадар яна битта шу турдаги юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд келтирилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ривожланган юқори тезликдаги темир йўл инфратузилмасига эга бўлган 20 дунё мамлакатлари рўйхатидан ўрин олган бўлиб, дунёнинг юқори тезликдаги поездлари рейтинги (Global High-Speed Train Ranking)га киритилган Марказий Осиёнинг ягона мамлакати ҳисобланади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates