У тегишли фармойишни имзолади, дея хабар бермоқда "Дарё" publication.pravo.gov.ru сайтига таяниб.
“Ҳукуматнинг Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида GLONASS глобал навигация сунъий йўлдош тизимига юқори аниқликдаги сигналдан фойдаланиш имкониятини бериш тўғрисида битим тузиш бўйича музокаралар ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин”, дейилади фармонда.
GLONASS — Россиянинг сунъий йўлдошли навигация тизими. Унинг номи глобал навигация сунъий йўлдош тизими деган маънони англатади. 2013 йил июль ойида Россиянинг 15 ҳудудида синов тариқасида ишга туширилган.
2015 йил 1 январда тизим саноат фойдаланишига топширилган. У жойлашувни аниқлаш, навигация, геодезия, илмий тадқиқотлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кенг фойдаланилади.
2018 йилдан бошлаб тизимнинг абонент терминаллари Россияда сотилаётган барча автотранспорт воситаларига ўрнатилмоқда.
МеdiaTek, Qualcomm, Apple, Samsung, Hisilicon компаниялари GPS, GLONASS ва бошқа навигация тизимларининг сигналларини қабул қилувчи чипларни ишлаб чиқармоқда.