Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида фуқаро И.Х. ва бошқалар “Зарбдор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Қашқадарё” дарёси ўзанидан “Кранекс” русумли экскаватор ёрдамида норуда фойдали қазилма ҳисобланган 304,6 метр куб ҳажмдаги табиий қумни қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 184,7 млн сўм зарар етказганликлари, шунингдек тадбир давомида 5 та юк машинаси қум олиш учун навбатда турганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.