Ўз қизи томонидан ҳайдалган ота МИБ орқали уйга киритилди

    Тошкентда қиз ўз отасини уйдан ҳайдаб юборди. Ота уйга киритиб қўйишни илтимос қилиб, МИБ га мурожаат қилди.

    Халқимизда ота-онани ҳурмат қилган кишининг умри узун бўлади, дейишади. Албатта, ота-онага ҳурмат кўрсатиш, уларга яхши муомалада бўлиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

    Бироқ бундай ҳурмат эҳтиромни жойига қўйишни хоҳламаган фарзанд ўз отасининг қизига атаб берган уйидан қувиб солинади.

    Ижро ҳаракатлари давомида ўз фарзандидан бундай ноҳақликка учраган инсонларни учратиш ўта оғриқли ва аянчли.

    Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, аризачи А.Х.нинг жавобгари унинг қизи А.К.га яшаб турган низоли Шайхонтоҳур тумани, "Чорсу" мавзесидаги манзилда жойлашган хонадонга киритиш ва у ердаги ёрдам хўжаликларидан фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган.

    Мазкур ижро иши бўйича давлат ижрочиси Д.Атамирзаева томонидан ота ўз хонадонига киритиб қўйилди ва унга фойдаланиш учун ажратилган уйдан фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан унинг қизига тушунтириш берилди ва ижро иши тамомланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates