Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади

    Президентнинг “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ-224-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди.

    Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

    • аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш орқали меҳнат ва вақт ресурслари сарфини 2 бараварга қисқартириш,
    • озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбирколарга давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларини унификация қилиш орқали уларнинг сонини 2028 йил якунигача 50 фоизгача қисқартириш.

    Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади.

    Агентлик:

    • қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
    • қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун аризаларни топширишдан бошлаб, уларни кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштиради.

    2026 йил 1 январдан:

    • мазкур Фармонда белгиланган қўллаб-қувватлаш чоралари Агентлик томонидан амалга оширилади;
    • қўллаб-қувватлаш чоралари тадбиркорларга алоҳида махсус ҳисоб рақамлар (23210) очиш орқали молиялаштирилади.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates