Аграр соҳадаги вазифалар муҳокама қилинди

    Ҳукумат 18 октябр 2022 6522

    Президент Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

    Уч йил аввал мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилиниб, катта ислоҳотлар бошланган эди. Жумладан, мева-сабзавот экспорти 1,7 баравар ошиб, 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Ғаллачиликда бозор механизмларига ўтилгани натижасида фермерлар даромади 2 бараварга ошди. Аҳолига ерларни бўлиб бериш ҳисобига бу йил қўшимча 1 миллион тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди.

    Иқлим ўзгариши ва жаҳондаги мураккаб вазият сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги асосий масалага айланмоқда. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ошиши кутилмоқда. Бундай вазиятда, аввало, аҳоли талабини қондириш ҳамда экспорт имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак.

    Йиғилишда қишлоқ хўжалиги вазири шу борадаги режалар ҳақида ахборот берди.

    Давлатимиз раҳбари соҳадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

    – Қишлоқ хўжалиги масаласини алоҳида эътиборга олиб, тез-тез муҳокама қилиб бораётганимиз бежиз эмас. Чунки бу иқтисодиётимизнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа. Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди, – деди Шавкат Мирзиёев.

    Аввало, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни ошириш масаласи кўрилди. Фермерларга тупроқнинг таркибини аниқлаш, уруғлик танлаш, экинни суғориш ва зараркунандалардан ҳимоялашда кўмаклашиш кераклиги таъкидланди.

    Шу мақсадда 200 минг гектар майдонни лазерли текислаш таклифи маъқулланди. Бунда ҳосилдорлик ошган майдонлар учун субсидия ажратилади, лазерли текислаш ускунасини сотиб олган фермерлар харажати қоплаб берилади.

    Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда ҳудудларда сув ресурсларини самарали бошқариш лойиҳаларини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

    Деҳқончилик учун ер ва сув каби энг зарур манбалардан бири бу маблағ. Фермер хўжаликларининг молиявий имкониятларини кенгайтириш, кредит ва субсидия олишни енгиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

    Яна бир муҳим йўналиш мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш. Лекин, ҳозирча бу борадаги кўрсаткич паст. Боғ ва узумзорларнинг 20 фоизида, сабзавот майдонларининг атиги 7 фоизида интенсив усул жорий қилинган.

    Шу боис озиқ-овқат саноатида 2 минг 163 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти қисқариб, экспорт имконияти очилади. 37 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.

    Давлатимиз раҳбари мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматни бемалол 3-4 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мирзаобод, Денов, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Урганч ва Қува туманларида шунга ихтисослашган озиқ-овқат саноат паркларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

    Президентимиз қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масаласига алоҳида тўхталди.

    – Рақамлаштириш бўлмаса, соҳада ҳаққоний статистика бўлмайди. Тўғри маълумот бўлмагач, агрохизматлар ривожланмайди, фермерлар қачон нимани экса, кўпроқ даромад олишини билмайди. Шунинг учун бу жараённи тезлаштириш керак, – деди давлат раҳбари.

    Шу йил якунигача 3 та, келгуси йилда 4 та лойиҳани якунлаб, ер ҳисоби, субсидия ажратиш, экин майдонларини мониторинг қилишни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

    Умуман, келгуси йилда соҳада 600 мингта иш ўрни яратиш ҳамда экспортни 2 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates