Aҳоли розилигисиз Юнусобод тумани 8-мавзедаги қурилиш амалга оширилмайди — ҳокимлик

    Мамлакатимизда 20 май 2023 1509

    Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида 8-мавзе,17, 19 ва 20-уйлар оралиғида олиб борилаётган қурилиш ишларидан фуқароларнинг норозилиги акс этган хабарлар тарқалди.

    Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ваколатли давлат ташкилотлари томонидан манзилга чиқиб атрофлича ўрганилди, деб ёзади ҳокимлик ахборот хизмати.

    Aниқланишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 5 февралдаги 187-сонли қарори билан "FRANCHISING INVEST" МЧЖга Юнусобод тумани, 8-мавзе 17, 19 ва 20-уйлар оралиғидаги 1,23 гектардан иборат йер майдони мавжуд автотураргоҳни ўз ҳисобидан бузиш ва ўрнатилган тартибда йетказилган зарарларни қоплаш ҳамда аҳолининг розилигини олиш шарти билан кўп қаватли бино қуриш учун ажратиб берилган.

    Гувоҳи бўлаётганингиздек, аҳоли розилигини олиш муҳим шарт сифатида белгиланган. Шунга кўра, қурувчи компания бу ҳудуддаги бунёдкорлик ишларини шу ҳудудда яшовчи аҳолининг розилиги билангина бошлаши мумкин.

    19 май куни Қурилиш ташкилоти Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан қурилишни аҳолининг розилигисиз бошламаслик, акс ҳолда лойиҳа ва лойиҳа олди ҳужжатлари бекор қилиниши хусусида расман огоҳлантирилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates