Фтизиатрия хизматининг тўғри йўлга қўйилиши ва касалликларнинг олдини олиш бўйича қилинган ишлар натижасида мамлакатимиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлат орасида 3ўринни эгаллаб, халқаро миқёсда эътироф этилди.
Авваллари силни аниқлашга 34 ой вақт талаб этиларди. Диагностика ва даволашнинг янги усуллари татбиқ этилиши натижасида бугунги кунда касалликка генмолекуляр усулида борйўғи 70 дақиқада аниқ ташхис қўйилмоқда. Даволашнинг замонавий ва илғор ютуқларини қўллаш туфайли юртимизда туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичи 2,5 баробар, ўлим кўрсаткичи 68 баробар қисқарди ҳамда даволаш самарадорлиги бугун 91,2 фоизга етди. Айни пайтда олимларимиз туберкулёзга чалинган беморларнинг даволаниш курсини яна олти ойга қисқартириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган силга қарши кураш тадбирлари давлатимиз қонунчилик тизими, жумладан, қонунлар, Президент қарор ва фармонлари, ҳукумат қарорлари, соғлиқни сақлаш тизимидаги миллий дастурлар билан белгиланади.
Ҳар қандай ислоҳотни амалга оширишдан олдин, албатта, тизимдаги муаммолар ўрганилади. Уни ҳал этиш бўйича изчил режалар тузилади, халқаро тажриба натижаларига таяниб, маҳаллий тизимга мослашган дастурлар ишлаб чиқилади. Бу борадаги муаммоларни ҳал қилиш, аҳолига фтизиатрия, пульмонология йўналишлари бўйича кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий хизматни янада такомиллаштириш ҳамда юртимизда барқарор санитарияэпидемиологик ҳолатни таъминлаш борасидаги тадбирларни кучайтириш, тизимдаги муассасаларнинг ресурс салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 13 февралдаги “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ана шу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар силга қарши кураш диспансерлари қошида фтизиатрия ва пульмонология марказлари ташкил этилди. Республика илмий маркази базасида ва барча ҳудудларда телемедицина усулида масофадан туриб инновацион ўқитиш ва мониторинг олиб бориш марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Зеро, телемедицинанинг афзаллиги коронавирус пандемияси даврида билинди. Бу усул келажакда медицина асосларидан бири бўлиб қолади.
Юртимизда аниқланган барча сил ва силнинг резистент тури билан касалланган беморлар универсал даволаниш усули билан тўла қамраб олинмоқда. Силга қарши кураш тизимида фаолият кўрсатаётган мультидисциплинар гуруҳлар томонидан беморларни руҳийижтимоий қўллаш тизими ташкил этилиши натижасида даволашни вақтидан олдин тугатиш жараёни икки маротаба қисқарди. Шунингдек, фтизиатрия тизимининг силга қарши дори воситаларини мақсадли ишлатиш бўйича дорилар менежменти асослари амалиётга тўла татбиқ этилиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.
Айни пайтда беморларга йўналтирилган индивидуал даволаш усуллари, касалликнинг илк давридан бошлаб амбулатор ҳамда видеоназорат ёрдамида даволаш, қисқартирилган 6 ва 9 ойлик даволаш усуллари, ўпка ва ўпкадан ташқари сил касаллигини даволашда жарроҳлик амалиётининг замонавий усуллари қўлланмоқда. Кўптармоқли халқаро текширувларнинг “TB Practical” лойиҳаси бўйича силнинг резистент тури ва унинг оғир шакллари билан касалланган беморларни даволаш мақсадида силга қарши янги, замонавий дори воситалари синовдан ўтказиляпти.
Сил ва силнинг резистент турининг оғир шакли билан касалланган беморларни даволаш тадбирларига тўла қамраб олиш мақсадида илмий марказ базасида, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятларидаги фтизиатрия ва пульмонология марказлари ҳамда Тошкент шаҳридаги 1фтизиатрия клиник шифохонасида жами 325 ўринли махсус бўлимлар ташкил этилди.
Марказ ташаббуси билан хорижлик инвесторлар ҳамкорлигида инфекцион назорат воситалари ва небулайзерларни юртимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Республика, вилоят ва шаҳарлар миқёсида фтизиатрия тизимидаги муассасалар ва 9 та тумандаги бирламчи даволаш муассасаларида замонавий тезкор молекуляргенетик ташхислаш усули амалиётга татбиқ этилди. Мамлакатимизда сил касаллигини эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш учун фаолият кўрсатиб турган тиббий диагностика ускуналарига қўшимча равишда халқаро ташкилотлар томонидан 10 та GXpert, 3 та HAIN ва 6 MGIT диагностика жиҳозлари келтирилди.
Тошкент тиббиёт академиясининг фтизиатрия кафедраси номи фтизиатрия ва пульмонология кафедраси деб ўзгартирилди ва етук пульмонолог мутахассислар билан таъминланди. Ҳудудлардаги тиббиёт олийгоҳларининг магистратура мутахассислигига давлат бюджети асосида пульмонология ва фтизиатрия йўналишлари бўйича белгиланган норматив ҳужжатлар асосида номзодлар қабул қилиниши, замон талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ишларга яна бир мисолдир.
Фтизиатр ва пульмонологлар юртимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини “Бор меҳримиз шу халқ, шу ватан учун” шиори остида тиббий кўрикдан ўтказишда фаол иштирок этмоқда. Мазкур тадбир доирасида 3 654 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аҳоли ўртасида туберкулёз касаллиги ва унинг профилактикаси, гельминтоз, камқонлик, рахит касалликларининг олдини олиш ва эрта аниқлаш борасида суҳбатлар ташкил этилди.
Сил ва унинг резистент турлари ҳамда ўпканинг носпецифик касалликлари билан оғриган беморларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий хизмат даражасини ошириш, ушбу касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш каби тадбирларнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида, илмий марказ мутахассислари томонидан 10 та халқаро грант доирасида илмий изланишлар олиб борилмоқда.
ЖССТ маълумотига кўра, дунёда йилига 8,6 миллион киши туберкулёз (сил) хасталигига чалинмоқда. Бир миллиондан ортиқ бемор эса, унинг турли асоратлари туфайли вафот этади. Шу боис, жаҳон миқёсида бу касалликнинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ва даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда ЖССТ томонидан тавсия этилган “Туберкулёзга барҳам бериш” стратегиясига кўра, миллий дастур ишлаб чиқилган. Бу ўз самарасини бермоқда. Ушбу стратегияни амалга ошириш натижасида туберкулёзга чалинган беморлар стандарт диагностика ва клиник хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган даво олмоқда.
Фтизиатрия муассасаларида туберкулёзга қарши дори воситаларига чидамли турларни ташхислашни такомиллаштириш мақсадида, 50 дан ортиқ ўта замонавий генмолекуляр диагностика аппарати ўрнатилди. Узлуксиз ва кенг қамровли даволаш учун бу касалликка чалинган беморларга юқори сифатли даволаш курси учун дорилар бепул берилади. Дориларга чидамли туберкулёзга чалинган беморларни даволаш учун замонавий қисқа курслар жорий этилмоқда ва унга қарши янги дорилар қўлланмоқда.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигига қаратилган юксак эътибор соҳада олиб борилаётган ишлар мисолида ҳам яққол кўзга ташланади. Зеро, халқ саломатлиги ва соғлом миллат ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади.









