Аҳоли хонадонига кириб қолган бўри табиат бағрига қайтарилди

    Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Деновдаги хонадонлардан бирига бўри келиб қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Мурожаат вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи ходимлари ҳамкорлигида ўрганилди. Ўрганиш натижасида бўри Денов тумани "Ибн Сино" маҳалласида яшовчи фуқаро M.И.нинг хонадонига кириб қолгани, фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлагани ва вилоят Экология бошқармасига мурожаат қилгани маълум бўлди.

    Бўрининг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилди ва "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди.

    Аҳоли турар жойларида йиртқич ҳайвонларга дуч келганингизда вазирлик ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари ишонч телефон рақамларига, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилинг, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates