Қайд этилишича, муборак Рамазон ойи муносабати билан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва туманларидаги марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозорларида арзонлаштирилган махсус савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Шунингдек, вилоятдаги бозорлар ҳудудида Муборак ойда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш, савдо расталарининг тозалигини сақлаш ҳамда сотувчи ва харидорларга қулай шароитлар яратиш, арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.









