баннер
17 мар 2025
03:55

    Термиздаги Халқаро транспорт-логистика хабига БМТнинг янги мақоми берилди

    Бугун Термизда жойлашган Халқаро транспорт-логистика хабига БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Глобал таъминот тармоғи мақомини беришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, БМТ ваколатхонаси, Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг ҳудудий офиси ва унинг Афғонистон бўлими мутасаддилари, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Чегара қўшинлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Маросимда сўз олганлар Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда БМТ ва турли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг Афғонистон ҳамда бошқа мамлакатларга гуманитар ёрдамини марказлашган, тизимли, мақсадли етказилишини таъминлаш учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

    Хабдан гуманитар ёрдам кўрсатиш учун фойдаланаётган манфаатдор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлат вакилларига барча шароит яратилган. Унинг БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Глобал таъминот тармоғига киритилиши бу борадаги ишларни янада самарали йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech