“Миллар“ дастурида хабар қилинишича, 6 нафар фарзанди бўлган 36 ёшли аёл ўз боласини 62 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ушланган.
Суд аёлга Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «А» банди (Ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.









