Аҳолига имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган кўмир талон-торож қилинди

    851 та хонадонга имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда кўмирни қиммат нархларда бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юборган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Зарбдор кўмир омбори мудири Б.Б ва бошқалар аҳолига имтиёзли нархда сотиш учун ажратилган 2 346 тонна кўмирни гўёки тумандаги 851 та хонадонга имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, амалда кўмирни қиммат нархларда бошқа шахсларга нақд пулга сотиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates