Академик лицейларга кириш тест синовлари қачондан бошланиши маълум бўлди

    Академик лицейларга кириш тест синовлари шу йилнинг 25–26 июль кунлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.

    Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

    Тест синовларини ўтказиш вақти қуйидагича;

    25 июль куни 1 сменада ўтказилиб, соат 15:00 да;

    26 июль куни 2 сменада ўтказилиб: 1-смена соат 9:00 да; 2- смена соат 15:00 да бошланади.

    Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар тест синовларига кириш рухсатномасини my.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетига ўзининг логин ва пароли билан кирган ҳолда юклаб олиши ёки бевосита ҳужжат топширган академик лицейдан бориб олиши мумкин.

    Шунингдек, абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келиши лозим.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates