Академик лицейларга кириш тест синовлари шу йилнинг 25–26 июль кунлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.
Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.