Академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонлари эртадан бошланади

    Ташвишли хабар 12 июл 2022 3056

    Олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Унга кўра лицейларда имтиҳонлар жорий йилнинг 13 июлидан 16 июлига қадар (ҳар куни) 2 сменада ўтказилади.

    Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Нукус давлат педагогика институти тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказишнинг аниқ муддатлари қўшимча равишда эълон қилинади.

    Рухсатномани қаердан олса бўлади?

    Абитуриентлар дастлабки саралаш имтиҳонига кириш рухсатномасини бугун, 12 июль куни соат 15:00 дан бошлаб litsey.edu.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.

    Шунингдек, абитуриентлар имтиҳонларга кириш учун ушбу рухсатнома билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (туғилганлик гувоҳномаси, паспорти ёки ИД картасини) ҳам олиб боришлари лозим.

    Қўшимча маълумот учун лицейлардаги «Call-center»лар рўйхати @eduuzuniversalbot да.